UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  1 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  49 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Суперлига. "Андижон" ва "Навбаҳор" ўзаро дуранг ўйнашди Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" ва "Навбаҳор" ўзаро дуранг ўйнашди

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон" – "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 

4-дақиқа. Фарҳодбек Бекмуродов огоҳлантирилди.

6-дақиқа. Андижонликлар жарима зарбасини амалга оширишди. Абдуллоҳ Олимовнинг жаримаа зарбасидан кейин, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

12-дақиқа. Майдон эгалари бурчак зарбасини амалга оширишди. Бурчакдан оширилган тўпни Жамшид Ҳасанов дарвозага йўлламоқчи бўлди. Лекин унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

16-дақиқа. Обид Жўрабоев огоҳлантирилди.

16-дақиқа. Жамшид Ҳасановнинг зарбасидан сўнг, тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов ушлаб олди.

21-дақиқа. Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

25-дақиқа. Хуршид Мухторов огоҳлантирилди.

31-дақиқа. Абдуллоҳ Олимов огоҳлантирилди.

32-дақиқа. Азизбек Турғунбоевнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

34-дақиқа. Азизбек Турғунбоевнинг бурчак зарбасидан сўнг, Игорь Голбан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

40-дақиқа. Абдуллоҳ Олимовнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

44-дақиқа. Аббос Ғуломов огоҳалнтирилди.

45+1. Биринчи тайм тугади

46. Иккинчи тайм бошланди

47-дақиқа. Абдуллоҳ Олимовнинг жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

58-дақиқа. Хушнудбек Авилов огоҳлантирилди.

65-дақиқа. Азамат Исроиловнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

70. Сирож Мелиев аъло даражада ҳаракат қилиб, икки рақибини алдаб ўтди, лекин рақиб жарима майдончасига тўпга кеч қолди 

71-дақиқа. Тимур Усмонов рақиб дарвозасига хавф солди. Сўнгги паллада тўпни Игорь Голбан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

71. ЗАРБАААААААА! Бурчак тўпидан кейин Бекмуратов бош билан зарба берди, Юсупов қийинчилик билан тўпни ушлаб олди

75-дақиқа. Аббосбек Ғуломовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

85-дақиқа. Ислом Рашидхоновнинг жарима забасидан кейин тўп "жонли девор" га тегиб қайтди.

87-дақиқа. ЗАРБААААА! Сирож Мелиевнинг зарбасини Юсупов қайтарди, Ибе эса тўпга ета олмади 

89. УХХХХ! Ибе боши билан яқин масофадан зарба берди, Юсуповдан ажойиб сейв, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатишди 

90+1. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА! Забиҳилло Ўринбоев 5 метрдан ноаниқ зарба берди!

Учрашувда ҳисоб очилмади. 



"Андижон" – "Навбаҳор" 0:0  
15 март 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 15152 томошабин.
Ҳакамлар
: Виктор Серазетдинов, Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Сардор Наджафалиев
Комиссар: Ойбек Юнусов

"Андижон": Аслонбек Аҳроров, Азамат Исроилов, Хушнуд Авилов, Жамшид Ҳасанов (Ибе Микаел Окоро, 76), Фарҳод Бекмуратов, Артём Литвяков (Тимур Усмонов, 67), Сирож Мелиев, Абдуллоҳ Олимов, Усмонали Исмоналиев, Қаҳрамон Баҳодиров (Муҳаммад Юлдашев, 81), Дмитро Зозуля.
Захира: Исломбек Абдуллаев, Фарҳод Мираҳматов, Бахтиёр Қосимов, Эмануэль Аривачукву, Дониёр Абдуманнопов, Жаҳонгир Абдумўминов.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азизбек Турғунбоев (Амирбек Жўрабоев, 73), Исломбек Исоқжонов (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 60), Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Забиҳилло Ўринбоев, 87), Хуршидбек Мухторов, Аббос Ғуломов.
Захира: Дилшод Ҳамроев, Ғиёсжон Комилов, Жавлон Иброҳимов, Сардор Теляков, Тоҳиржон Шамситдинов, Павел Голишев. 

Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуратов 4, Обид Жўрабоев 16, Хуршид Мухторов 25, Абдуллоҳ Олимов 31, Аббос Ғуломов 44, Игорь Голбан 53, Хушнудбек Авилов 58, Муҳаммад Юлдашев


Андижон

Суперлига. 3-тур

15/03/2020, 17:00

0
:
0
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
4'  Фарҳод Бекмуродов
31'  Абдулло Олимов
58'  Хушнудбек Авилов
67'  Артём Литвяков (Темур Усмонов)
76'  Жамшид Ҳасанов (Ибе Мичел Окоро)
81'  Қаҳрамон Баҳодиров (Муҳаммадали Юлдашев)
16'  Обид Жўрабоев
25'  Хуршидбек Мухторов
44'  Аббос Ғуломов
53'  Игорь Голбан
60'  Исломбек Исоқжонов (Шоҳрух Маҳмудҳожиев)
73'  Азизбек Турғунбоев (Амирбек Жўрабоев)
87'  Ислом Рашидхонов (Забиҳилло Ўринбоев)

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика