UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  1 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  3 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0 13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  3 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  3 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  3 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  3 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  8 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  10 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  2 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  26 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4

«Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида) Янгиликлар

«Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида)

Шаҳбоз Беғамовнинг «Ўйин куни»/«MatchDay» лойиҳасининг бу галги меҳмони ФИФА ҳаками — Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бўлди.

Лойиҳанинг илк сони «Насаф» клуби билан суратга олиниб, жамоанинг бир ўйинга бўлган тараддуди, ички ҳаёти ва учрашувга тайёргарлик доирасидаги барча ҳолат ва жараёнлар билан яқиндан таништирилганди. Бу гал эса одатда фақат 90 дақиқалик ишини кўрадиганимиз, майдондаги учинчи жамоа — ҳакамлар танланди. Суперлиганинг 9-тур доирасидаги учрашувлардан олдин Равшан Эрматов билан келишган ҳолда лойиҳанинг бу сонини ҳакамларга бағишладик. ФИФА рефериси Равшан Эрматов мазкур лойиҳа ва сайтимиз мухлисларини ҳурмат қилиб, ўз ишининг ички «ошхона»сини кўрсатишга, учрашувга қадар бўлган жараёнлар, ўйин куни ва ўша пайтдаги ҳолатларни тасвирга олишга розилик берди. Қуйида 3 кун давомида суратга олиш жараёнида бизнинг тасмамизга тушган воқеа ҳамда ҳолатларни томоша қилиб, ҳакамлар бир ўйинга сарфлайдиган куч, меҳнати ва уларнинг сиз кўрмаган кадр ортида қолиб кетадиган ишларини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин бўлади.



Тасвирга олиш ишлари Равшан Эрматов ёш ҳакамларга семинар дарсларини ўтказадиган кунга тўғри келиб қолгани боис, биз ўша жараёнларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Умуман сиз учун янгилик бўладиган ҳакамларнинг ўзгача машғулотлари, ишга бўлган муносабати, уларнинг ишларидаги нозик нуқталар ва қийинчиликларни ўзингиз кўрасиз ва баҳо берасиз.



Биз эса лойиҳамиз ва мухлислар номидан Равшан Эрматов, Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовларга очиқлик ва таклифимизга лаббай дея берган жавоблари учун ташаккур билдирамиз!

«Ўйин куни»/«MatchDay» лойиҳасининг мазкур сонида ҳеч қаерда чиқмаган ва кўрмаган жараёнларни томоша қиласиз.

Камчиликлар ҳақида холис танқидлар ва яна нималарга эътибор қаратилиши, шунингдек, лойиҳанинг келаси сонида қайси жамоани «Ўйин куни»да кўришни исташингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Эътиборингиз учун ташаккур!




Лойиҳа ва ғоя муаллифи — Шаҳбоз Беғамов.
Оператор — Жаҳонгир Файзуллаев.


TAS-IX 


 


TAS-IX эмас



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика