UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  8 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  98 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

ОЧЛ-2019. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1 Янгиликлар

ОЧЛ-2019. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.




"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) 1:1
Ҳакамлар:
Фу Минг, Хуо Вейминг, Ванг Десин (учаласи Хитой), Ким Даэ Йонг (Жанубий Корея)
Назоратчи: Жасим Муҳаммад Абдулкарим (Баҳрайн)
Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)

Голлар: Ромариньо 12, - 0:1. Темурхўжа Абдухолиқов 36, - 1:1.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (88.Игорь Йелич, 78), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (9.Филип Райевац, 84), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмурат Аманов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 60), 77.Диёржон Туропов.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 72.Бобур Эргашев.

"Ал Иттиҳод": 22.Фаваз Ал Қарни, 2.Абдуллоҳ Ал Аммар, 4.Ёсин Омар, 5.Мэтью Юрман, 6.Холид Ал Самири, 8.Фаҳад Ал Муваллад, 9.Ромариньо, 13.Аҳмад Ҳассан Асири, 25.Носир Ал Шамрони (10.Карлос Вильянуэва, 58), 35.Секу Саного, 77.Абдулазиз Ал Биши.
Захира: 12.Ассаф Ал Қарни, 15.Жамол Абдуллоҳ, 26.Абдулазиз Ал Аряни, 28.Эссам Ал Муваллад, 30.Авн Ал Слалули, 31.Мансур Ал Харби.

Огоҳлантиришлар: Фаҳад Ал Муваллад 45+1, Йован Жокич 54, Секу Саного 82,

Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев 75


Локомотив Ташкент

Темурхуджа Абдухаликов - 36'

Лига чемпионов АФК. Группа B . 4-тур

22/04/2019, 19:00

1
:
1
Тугади

Аль-Иттихад

Romarinho - 12'

45'
90'
36'  Темурхуджа Абдухаликов
61'  Arslanmyrat Amanov (Husniddin Gafurov)
75'  Islom Tuhtahujaev
79'  Jamshid Iskandarov (Igor Jelic)
85'  Темурхуджа Абдухаликов (Filip Rajevac)
12'  Romarinho
58'  Нассер Аль-Шамрани (Карлос Вильянуэва)



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. "Локомотив" ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90. ЗАРБАААААААААААА! ҲУСНИДДИН ҒОФУРОВНИНГ зарбасини дарвозабон оёқлари билан қайтарди!

89. УХХХ! Зотеевни йиқитишди. Жарима майдончаси чизиғи ёнидан стандарт.

84. Ўзгариш. "Локомотив". Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Филип Райевац тушди

82. Огоҳлантириш. "Ал Иттиҳод". Секу Саного

78. Ўзгариш. "Локомотив". Жамшид Искандеров ўрнига Игорь Йелич тушди

76. ЗАРБААААААААААААА! Карлос Вильянуэванинг жаримадан йўллаган аниқ зарбасини Илёсов ажойиб сейв билан қайтарди!

75. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ислом Тўхтахўжаевга бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган рақибни йиқитгани учун. Бундан олдин Жамшид Искандеров майдон марказида тўпни олдириб қўйганди

75. Бугунги ўйинни кўриш учун стадион 4267 томошабин келди

73. ЗАРБАААААААААААА! Даврон Ҳошимов ҳозир "Локомотив"ни муқаррар голдан қутқариб қолди! У ўзини тўп йўлига қалқон қилди

68. УХХХХХХХ! ДАРВОЗА УСТУНИ! Сал қолса Ромариньонинг яқин масофадан йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди

64. ЗАРБАААААААААААА! Йован Жокичнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.

61. "Локомотив" таркибида ўзгариш. Арсланмурат Аманов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди.

58. "Ал Иттиҳод" таркибида ўзгариш. Ал-Шамрони ўрнига Вильянуэва майдонга тушди.

54. Огоҳлантириш. "Локомотив". Йован Жокич

51. Негадир иккинчи тайм бошида ташаббус "Ал Иттиҳод" томонида

47. УХХХХХХХХХХХХХХ! Қандай зарба! Фаҳад Ал Муваллад ҳозир стадионга келганларни хафа қилиши мумкин эди, ноаниқ

46. Иккинчи  тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:1

45+1. Майдонда икки жамоа аъзолари уришиб кетишди. Фаҳад Ал Мувалладга сариқ карточка кўрсатилди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

40. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА! Абдухолиқов дублга эришиши мумкин эдия! Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

36. Жамшид Искандеровнинг жаримадан узатган ажойиб пасини Абдухолиқов оҳистагина дарвозага жойлаб қўйди

36. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОООООООООВ! 1:1 ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМДА КЎРИШ


33. ЗАРБА! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Аманов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

31. УХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Сардор Мирзаев сал қолса автогол соҳибига айланарди

30. ЗАРБАААА! Ҳозир Фаҳад Ал Муваллад деярли майдон марказида тўпни эгаллаб "Локо" жарима майдонига етиб келди, унинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди


27. ЗАРБА! Узоқ давом этган ҳужумни Арсланмурат Аманов ноаниқ зарба билан якунлади

23. Хавфли вазият! Фаҳад Ал Муваллад бирга бир вазиятдан зарба берди, хайриятки Илёсов тўпни ушлаб олди

18. "Локомотив" ҳужумга ўтди, Арсланмурат эса рақибни алдаб ўта олмади

15. Зарба! Темурхўжа Абдухолиқовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

13. Афсуски тезкор гол ўтказиб юбордик, энди "Локомотив"га икки карра қийин бўлади. 

12. ГОЛ! Ромариньо бурчак тўпидан сўнг ҳисобни очди - 0:1 ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМДА КЎРИШ


10. ЗАРБААА! Арсланмурат Амановнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

5. Хавфли вазият! Бу сафар чап қанотдан Туропов тўпни оширди, Йован Жокич зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи эса ҳеч қандай самара келтиргани йўқ

2. Дастлабки дақиқаларда ташаббус "Локомотив" томонида. Икки марта Зотеевнинг чап қанотидан ҳужум ташкил этилди, аммо самара келтиргани йўқ. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ҳозирча стадионга у қадар кўп мухлис келгани йўқ.

"Локомотив" - "Ал Иттиҳод". Стадионга келаётган гўзаллар


- Ҳар иккала жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини якунлаб кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолди

- Учрашув соат 17:00да бошланади. 



ЯНГИЛАШ


Рейтинг: -73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика