Расман: Канселу "Барселона"га қайтди

Sherzod Nurmatov
13 янв 2026
Жоау Канселу ижара шартлари асосида "Ал Ҳилол"дан "Барселона"га ўтди.

Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.

Португалиялик ҳимоячи 2025/2026 йилги мавсум охиригача "кўк-анорранглилар" сафида 2-рақам остида ҳаракат қилади.

31 ёшли Жоау Канселу профессионал фаолияти давомида "Бенфика", "Валенсия", "Интер", "Ювентус", "Манчестер Сити" ва "Бавария" каби жамоаларда тўп тепган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига ўтишидан олдин 2023-2024 йиллар оралиғида ҳам "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.

Айни пайтда "Барселона" Испания чемпионатида пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги "Реал"дан 4 очколик устунликка эга.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com