"Ливерпуль" Араухони "Барселона"дан 55 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди

Aslanov Jasurbek
10 авг 2026, 22:45
Рональд Араухо "Ливерпуль" футболчисига айланди.

Инглиз клуби 27 ёшли ҳимоячи "Барселона"дан ижара асосида ўтганини эълон қилди. Аввалроқ мерсисайдликлар футболчини 55 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида хабар берилганди. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, футболчининг ижараси бепул бўлади, аммо "қизиллар" унга тўлиқ маош тўлайди. Шу билан бирга, Араухо бўлажак мавсум учун маошини камайтиришга рози бўлган. Ўтган мавсумда уругвайлик футболчи Ла Лигада 24 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com