"Интер" 31,5 млн. еврога Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олди

Aslanov Jasurbek
12 авг 2026, 20:14
Миланнинг "Интер" клуби Лондоннинг "Тоттенхэм" клубидан Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жед Спенсни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Инсайдернинг маълумотларига кўра, Италия клуби 26 ёшли фулбек учун 31,5 миллион евро тўлайди. Футболчи билан шартнома шартлари ҳам келишиб олинган.

Ўтган мавсумда Жед Спенс клуб сафидаги барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳимоячи Англия миллий жамоаси сафида саккизта ўйин ўтказди. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›