UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  29 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  12 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари Янгиликлар

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари

Маълумки, кеча ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Унга кўра, аввал ваъда қилинганидек 12 жамоали тизимдаги чемпионат эмас, балки 14 жамоа қатнашувидаги икки даврали чемпионат гувоҳига айланамиз. ЎФА лицензиялаш қўмитаси қарори кўра, Про-лига жамоалари саналган "Сурхон" ва "Динамо" автоматик равишда Суперлигага чиқарилди.

Биз эса қуръа маросими якунлангач "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловнинг мазкур жараён ва кутилмаган ўзгариш ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Сўнгги паллада чемпионат формати ва иштирокчилар сони ошиб кетгани ва бу қай даражада профессионалликка хос ёки мактаб мусобақалари каби ўтаётган турнирга ўхшайдими, деган саволга "Металлург" мураббийи қуйидаги жавобларни берди:

"Биласизми, тўғрисини айтсам, мен учун чемпионатни 14 жамоа билан бошлаш янгилик бўлмади. Бундан ҳайратда қолмадим. Чемпионат стартидан олдин Суперлигада 14 жамоа қатнашишини сезгандим. Ҳаёлимда шундай тасаввур билан янги мавсумга тайёргарлик кўргандим. Натижада мен ўйлаган нарса руй берди. Топдим. "Металлург" янги мавсумга тайёр. Қуръа доимгидек кўр дейилади. Шу боисдан ким билан қачон сафарда ёки уйда ўйнашнинг фарқи йўқ. Чемпионат аввалидаги дастлабки 5 турда барча жамоаларнинг имконияти ва ҳолати деярли тенг бўлади. Ким ўзини бироз бўлсада яхшироқ ҳис этса, тактик ва функционал тарафлама пухтароқ ёндошса, ўша жамоага  нисбатан осонроқ бўлади. Дастлабки 5 тур кўп нарсани кўрсатади", - дея кечаги қуръа жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Андрей Шипилов.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика