UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  0 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  3 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  14 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  4 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  17 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  15 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  12 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  62 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  61 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  222

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди Янгиликлар

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" аъзоси Одилжон Ҳамробековнинг хизматларига иккита клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф" билан музокараларга киришган. Ҳозирча "Насаф" аниқ бир тўхтамга келгани йўқ. Агарда футболчининг трансфери бўйича ҳеч бир клуб "Насаф"ни қизиқтирадиган таклиф билдирмаса, унда Ҳамробеков жамоада қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Кўп нарса футболчининг хоҳиши ва трансфер борасида қайси клуб "Насаф"га маъқул келадиган таклифни билдиришига боғлиқ. "Насаф" ва Ҳамробеков ўртасидаги битим 2019 йил якунига қадар мўлжалланган. Агарда футболчи жамоада қоладиган бўлса, катта эҳтимол келаси йили эркин агент сифатида янги жамоага ўтиб кетиши мумкин. "Насаф" эса ҳозир Ҳамробеков трансферидан мўмайгина пул ишлаб олиши ҳам мумкин.

Яна бир жиҳати шуки, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Насаф" раҳбарияти олдига етакчига айланган ёшларни жамоада сақлаб қолиш шартини қўйган.

Яқин 1-2 кун ичида Одилжон Ҳамробековнинг келгуси фаолияти қайси жамоа билан боғланиши маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика