UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  0 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  2 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  8 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  67

2025 йилда бизни кутаётган мусобақалар Янгиликлар

2025 йилда бизни кутаётган мусобақалар

Мана, янги йилни ҳам бошлаб олдик.

Янги йил билан бирга футболимизга янги мавсум ҳам кириб келмоқда.

Ўзбек футболи мухлисларининг янги мавсумдан умиди катта. Қуйида 2025 йилда бизни кутаётган халқаро мусобақалар ҳақида тўхталамиз.

2025 йил Аёллар ўртасидаги футзал Осиё чемпионати саралаш билан бошланади. Саралаш ўйинлари 3та гуруҳда олиб борилади. Биз жой олган гуруҳ ўйинларига Тошкент мезбонлик қилади ҳамда барча учрашувлар Юнусобод спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Айни пайт Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасига Фаррух Зокиров мураббийлик қилмоқда.

Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа тўғридан-тўғри Осиё чемпионатига йўл олади. Аёллар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 7-18 май кунлари Хитойда ўтказилади. Саралаш ўйинлари тақвими қуйидагича:

13 январь. 15:00. Филиппин - Ўзбекистон

15 январь. 18:00. Ўзбекистон - Қувайт

17 январь. 18:00. Австралия - Ўзбекистон

19 январь. 18:00. Ўзбекистон - Туркманистон


U-20 Осиё чемпионати

Навбатдаги U-20 Осиё чемпионати 12 февраль - 1 март кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Фарҳод Нишонов шогирдлари C гуруҳида ўз ўйинларини ўтказади.

U-20 Осиё чемпионатида 16та терма жамоа қатнашади. Мусобақа якунларига кўра, кучли тўртликка кирган жамоалар Чилида бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари тақвими қуйидагича:

13 февраль. Ўзбекистон - Яман

16 февраль. Индонезия - Ўзбекистон

19 февраль. Ўзбекистон - Эрон


ЖЧ-2026 саралаш босқичи

Албатта, энг асосий эътиборимиз март ва июнь ойларида бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш баҳсларига қаратилади. Март ойида ўз майдонимизда Қирғизистонни қабул қилиб, сўнгра Эронга сафар қиламиз. Охирги иккита турни эса июнда ўтказамиз. Турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турганимиз ҳамда буёғига 4та учрашув қолганини ҳисобга олсак, Жаҳон чемпионатига бориш учун жуда яхши имкониятга эгамиз.

7-тур. 20 март. Ўзбекистон - Қирғизистон

8-тур. 25 март. Эрон - Ўзбекистон

9-тур. 5 июнь. БАА - Ўзбекистон

10-тур. 10 июнь. Ўзбекистон - Қатар


U-17 Осиё чемпионати

Шу йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида навбатдаги U-17 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақада ҳам 16та терма жамоа иштирок этади ва U-20 Осиё чемпионатидан фарқли ўлароқ бунда 8та жамоа U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. 

Мазкур мусобақага ўсмирлар терма жамоамизни Ислом Исмоилов тайёрламоқда. Ҳозирча гуруҳлар аниқ эмас. Қуръа ташлаш маросими 23 январь куни бўлиб ўтади. Ҳозирча шуниси аниқки, қуръа жараёнида Ўзбекистон мезбон Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея билан биргаликда 1-саватчадан жой олади.


Элит ОЧЛ ва ОЧЛ 2

Бу йил "Насаф" мамлакат чемпиони сифатида илк бор Осиё Элит чемпионлар лигасида ўйнайди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган "Андижон" ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида иштирок этади. Ҳар иккала мусобақанинг гуруҳ ўйинлари сентябрь ойида старт олади.


U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи

1-9 сентябрь кунлари U-23 Осиё чемпионатига саралаш учрашувлар бўлиб ўтади. Ҳозирча саралаш қай тартибда ва қаерда бўлиб ўтиши ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Шуниси аниқки, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 2026 йилнинг 7-25 январь оралиғида Саудия Арабистонида ўтказилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш

2026 йил Индонезияда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақа 11-22 февраль оралиғида ўтказилади. Шу йилнинг 15-26 октябрь кунлари эса футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ташкил этилади. Ҳозирча саралаш қаерда ва қай тартибда ўтказилиши аниқ эмас.


Х.Холиқов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика