UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари билан танишинг  2 18:17"Боруссия Д" вингерини сотишга рози   0 17:50Про лига. "Хоразм" "Бухоро"ни қабул қилмоқда, "Арал" Фарғонада меҳмон ва бошқа ўйинлар (онлайн ҳисоб)  0 17:48Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари   0 16:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:41Винисиус: "Анчелотти позициямни ўзгартиришга мени ишонтирди"  2 15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  4 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  5 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   3 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  2 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  9 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  9 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  10 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  2 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  9

"Суперлигада 2-3 ўринларни ўйлаётганимиз йўқ. Мен учун жамоадаги ҳамма энг зўри" — "Навбаҳор" ҳужумчиси кубок,чемпионлик ва водий дербиси ҳақида Янгиликлар

"Суперлигада 2-3 ўринларни ўйлаётганимиз йўқ. Мен учун жамоадаги ҳамма энг зўри" — "Навбаҳор" ҳужумчиси кубок,чемпионлик ва водий дербиси ҳақида

Чемпионлик учун курашда давом этаётган "Навбаҳор" кеча Фарғонада муҳим уч очкога эга чиқди.

"Истиқлол" стадионида "Нефтчи" билан кечган водий дербисида омад наманганликларга кулиб боқди. Учрашувда "Навбаҳор"нинг ғалаба голига Зоран Марушич муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг сербиялик ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик. Марушич кеча Суперлигадаги саккизинчи голини урди. 

Нефтчи

Фозил Мусаев - 4'

Суперлига. 22-тур

18/10/2022, 18:30

2
:
1
Тугади

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 29', Зоран Марушич - 64'

45'
90'
4'  Фозил Мусаев
29'  Жамшид Искандеров
64'  Зоран Марушич

- Кечаги баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди? Умуман дерби қандай таассурот қолдирди?

- Мазкур беллашувда жамоа ва мухлисларни бошқа учрашувларга қараганда ўзгача ҳиссиётлар қамраб олади. Чунки  дерби, деган номи бор. Стадиондаги футбол муҳитидан маълум эдики, ўйин мухлисларда катта ҳурмат уйғотганди. Ёмғир ва ноқулай ҳаво уларга асло тўсқинлик қила олгани йўқ. Якунда биз ўз ишқибозларимизга хурсандчилик келтирдик. Ғалаба доим ёқимли. 


Coca Cola Суперлигаси. Водий дербисида "Навбаҳор" меҳмонда "Нефтчи"дан устун келди


- Орада маълум вақт захирада қолишингизга тўғри келди. Ўрнингизда Александр Касьян ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Жароҳатим билан боғлиқ муаммоларим бор эди. Мураббий билан маслаҳатлашиб таваккал қилмай, дам олган маъқул, деган қарорга келдик. "Динамо" билан ўйинни ўтказиб юбордим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. 

- "Навбаҳор"да чемпионатни ҳам, кубокни ҳам ютиш учун қулай имконият юзага келган. Сизнингча қайси соврин муҳимроқ?

- Биз мавсум бошиданоқ олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Қўлимиздаги имкониятни қочириб юбориш ниятида эмасмиз. Икки фронтда кураш охиригача давом этади. 

- Суперлигада 2-3 ўринлар қанчалик қониқтиради?

- Кубок ва чемпионатда олдимизга қўйган мақсадимизга жамоадагилар билан биргаликда эришишимиз мумкин. Наманганга 2та кубок ва қувонч келтирамиз, деган умиддаман. 2-3 ўринлар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. 

- "Навбаҳор" таркибида қайси футболчи бу йил энг яхши бўлишга муносиб?

- Айни дамда шу жамоадаги ҳамма энг зўри. Чунки барчамиз битта вазифа йўлида меҳнат қиляпмиз. Мағлубият ва  ғалабани бирга қабул қиламиз. Мен учун чемпионат охиригача шундай бўлиб қолади. 

- Мавсум якунланмоқда. Бу паллада ўзига яраша хулосалар чиқариш, аввалги ўйнаган лигаларингиз билан таққослашингиз мумкин. Грузия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида қандай тафовут сездингиз?

- Буни ҳамма ўзига ҳос тарзда кўради. Шунинг учун солиштириш қийин. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика