UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  1 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  2 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  22 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  6 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  1 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  15 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  5 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0

Фарғоналик футбол мухлиси ўз фарзандига Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйди ФОТОФАКТ Янгиликлар

Фарғоналик футбол мухлиси ўз фарзандига Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйди ФОТОФАКТ

18 апрель куни Фарғона шаҳрининг Ёрмозор ҳудудида яшовчи Мадраҳимовлар оиласида чақалоқ дунёга келди.

Эътиборлиси унга Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйилди.

- Муҳаммад Салаҳнинг ҳозирги кундаги ўйинидан барчамиз роҳатланмоқдамиз. Фарзандим туғилишидан 3-4 кун аввал дўстларим билан суҳбатлашиб турган эдик. Кўпроқ биз футбол мавзусида гаплашамиз. Яқин кунларда фарзандли бўлишимдан ҳабарлари бор эди. Шунда Жамшид исмли дўстимиз таклиф қилди исмини Муҳаммадсаллаҳ қўйгин деб. Бу фикр барчамизга маъқул келди. Рости у кунларда исм танлаш борасида умумман ўйламаётган эдим. Айнан дўстим бунга сабабчи бўлди", - дейди чақалоқнинг отаси Мадраҳимов Умиджон championat.asia сайтига.

Ўзим футболчи бўлишни истаганман. Аммо тақдир тақозоси билан футболчи бўлиш насиб қилмаган. Аввало бу тақдир, ўғлим ким бўлишини ўзи ҳал қилади, агар футболчи бўлмоқчи бўлса барча шароитларини яратиб бераман. 


- Футболчи Салаҳнинг сизга ёқадиган жиҳатлари ҳақида...
- Аввало у мусулмон. У бошқа бир инсонларни яхшилик сари етаклайди. Камтар ва дўстларига меҳрибон. Асосийси у маҳоратли футболчи.

Муҳаммадсаллаҳнинг акаси бор. Қизиғи 4 ёшли Муҳаммадумарнинг биринчи айтган сўзи гол бўлган экан.

Беҳруз Холиқов суҳбатлашди

Рейтинг: +188   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика