UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз? Янгиликлар

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз?

Про-лига старти арафасида кутилмаганда Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Бунгача мухлислар «Нурафшон» деганда асосан Бухоро вилояти жамоасини эсларди. Аммо 2018 йилдан энди Про-лигада Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси иштирок этадиган бўлди. Олдинги йиллари ушбу жамоанинг номи «Ахмад Яссавий» дея юритилган. Хўш, у қандай жамоа? Олинган маълумотларга кўра, ушбу жамоага Воҳид Холбоев устозлик қилмоқда. Бунгача «Оқ-Тепа», «Локомотив-БФК», «Обод» каби жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи сифатида ишлаган мутахассис эндиликда Про-лига дебютантини бошқарадиган бўлди. Унга собиқ футболчи Асқар Жадигеров яқиндан ёрдам бермоқда. Андижонлик мухлисларнинг қалбидан жой олган Жадигеров бутсаларини михга илгач, аста-секин мураббийлик соҳасидаги илк қадамларини ташламоқда.

Холбоев - Жадигеров тандеми чемпионат старти арафасида зудлик билан селекция ишларини олиб бориб, таркибни шакллантиришга харакат қилишди.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, Асқар Жадигеровда мураббийлик лицензияси билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли, жамоа уни футболчи сифатида «заявка» қилган. «Нурафшон» Ўзбекистон Кубогининг ўтиш босқичида ўз уйида «Ифтихор»га имкониятни бой берган бўлсада, биринчи таймда рақибга етарлича ташвиш туғдира олганини айтиш мумкин.

«Нурафшон» таркибига назар ташлайдиган бўлсак, ўз вақтида Суперлига ва Про-лига жамоаларида ўйнаган футболчиларни учратиш мумкин. Хусусан, Равшан Ягудин, Элбек Равшанов, Дилмурод Қодиров, Сардор Расулов, Орифхўжа Абдухолиқов, Фаррух Шотурсунов, Мурод Ражабов, Руслан Вагапов, Мурод Тўйчибоев ҳамда Достон Абдураҳмонов жорий «Нурафшон» жамоасининг рўйхатидан ўтказилган.

Тақвимга кўра, Тошкент вилояти жамоаси чемпионатдаги дастлабки учрашувини ҳам Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасига қарши ўтказади.
Мазкур учрашув 6 апрель куни «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика