UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Европа миллатлар лигаси. Бугун қуръа Янгиликлар

Европа миллатлар лигаси. Бугун қуръа

Бугун Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Миллатлар лигаси турнири учун қуръа ташланади.

Ушбу тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Қуръа маросимини Матч! Футбол 1 канали орқали томоша қилишингиз мумкин.

2018 йилнинг сентябрь ойида бошланадиган миллатлар лигасида қатнашадиган жамоалар УЕФА рейтинги асосида дивизионларга ажратилган эди.

A ва B лигаларда 3та жамоадан иборат 4та гуруҳ ташкил этилади. C лигасида битта 3та жамоадан ташкил топган ва учта 4та жамоалик гуруҳ бўлади. D лигада 4та жамоадан ташкил топган тўртта гуруҳ мавжуд бўлади. Ўйинлар 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида уйда ва меҳмонда бўлиб ўтади (ҳар бир терма жамоа гуруҳ сиғимига кўра 4-6та ўйин ўтказади).

А лигасидаги тўрт гуруҳ ғолиблари 2019 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган финал босқичига чиқишади. Мезбонларни УЕФА 2018 йилнинг декабрь ойида иштирокчилар орасидан танлаб олади. B, C ва D гуруҳи ғолиблари даражасини кўтариш учун учрашувлар ўтказишади. A, B ва C лига гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар даражаси бир поғона пасаяди.

Европа терма жамоалари миллатлар лигаси ғолиблиги ёки даража ўсиши ёки ўз дивизионида қолиш учун курашишади.

Турнир ҳақида тўлиқ маълумот: ЕВРОПА МИЛЛАТЛАР ЛИГАСИ

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика