UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  2 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  7 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  1 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  13 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  4

УЕФА миллатлар лигаси форматини тасдиқлади Янгиликлар

УЕФА миллатлар лигаси форматини тасдиқлади

Теглар :  УЕФА
УЕФА миллатлар лигаси регламентининг якуний талқинини тасдиқлади.

Бу турнир терма жамоаларнинг ўртоқлик учрашувлари ўрнини эгаллайди ва жамоаларга ўзига даража бўйича мос бўлган рақиб билан ўйнаш имконини беради. Мусобақада Европанинг барча 55 жамоаси иштирок этади. Жамоалар ЖЧ-2018дан кейинги рейтингига қараб тўрт лигага (A, B, C, D) бўлинади.

УЕФА матбуот-хизматининг маълум қилишича, А лигада 12та топ-жамоалар иштирок этади. Кейинги 12та жамоа B лигада қатнашади, навбатдаги 15та жамоаси эса C лигада, қолган 16таси D лигага ўтказилади. A ва B лигаларда 3та жамоадан иборат 4та гуруҳ ташкил этилади. C лигасида битта 3та жамоадан ташкил топган ва учта 4та жамоалик гуруҳ бўлади. D лигада 4та жамоадан ташкил топган тўртта гуруҳ мавжуд бўлади. Ўйинлар 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида уйда ва меҳмонда бўлиб ўтади (ҳар бир терма жамоа гуруҳ сиғимига кўра 4-6та ўйин ўтказади).

А лигасидаги тўрт гуруҳ ғолиблари 2019 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган финал босқичига чиқишади. Мезбонларни УЕФА 2018 йилнинг декабрь ойида иштирокчилар орасидан танлаб олади. B, C ва D гуруҳи ғолиблари даражасини кўтариш учун учрашувлар ўтказишади. A, B ва C лига гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар даражаси бир поғона пасаяди.

Европа терма жамоалари миллатлар лигаси ғолиблиги ёки даража ўсиши ёки ўз дивизионида қолиш учун курашишади. Миллатлар лигаси гуруҳ босқичига 2018 йилнинг 24 январида қуръа ташланади.

Евро-2020 саралаш босқичида жиддий ўзгаришлар бўлмайди (24 йўлланма эгаси аниқланади). Аммо у сентябрда эмас, мартда бошланади (2019 йилнинг мартида). Финал босқичига автоматик йўлланма берилмайди (Евро-2020 ўйинлари 13та мамлакатда бўлиб ўтади).

Жамоалар 5-6 жамоадан 10та гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси финал босқичига чиқишади. Евро-2020нинг яна тўрт иштирокчи миллатлар лигаси гуруҳида ғолиб бўлган 16 терма жамоа (барча 4та лигадаги гуруҳ ғолиблари) ўртасида саралаш ўйинлари орқали аниқланади.

Ҳар бир лигада ўзининг плей-офф ўйинлари бўлади: иккита битта ўйинлик ярим финал ва финал. Ҳар бир плей-офф ғолиблари Евро-2020га йўлланма қўлга киритишади. Агар миллатлар лигаси ғолибларидан бири саралаш босқичи орқали Еврога чиққан бўлса, унинг йўлланмаси ўша дивизионнинг кейинги энг яхши жамоасига насиб этади. Агар лигада керакли тўрт жамоа йиғилмаса, бу жойларни миллатлар лигасидаги рейтингига қараб бир даража пастдаги жамоалар эгаллайди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика