"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди

Alisher Ostonov
26 июл 2025
"Ливерпуль" колумбиялик ярим ҳимоячи Луис Диас бошқа клубга ўтадиган бўлса, "Ньюкасл" вингери Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Аввалроқ "Бавария" Диас учун 65 млн евро таклиф қилгани маълум бўлганди. "Қизиллар" камида 75 млн евро ишлаб олишни истамоқда. Хабар қилинишича, Гордон ҳудди шунча пул эвазига қўлга киритилиши мумкин.

Transfermarkt портали инглизнинг нархини 65 млн еврога баҳоламоқда. Энтони Гордон 2023 йилда "Эвертон"дан "Ньюкасл"га ўтганди. Вингер Англия терма жамоаси сафида 12 та ўйинда битта гол урган.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo