АПЛ. Manchester is blue: "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди

13 сен 2026, 22:20
Англия Премьер-лигасининг 4-тур доирасидаги марказий учрашув якунланди.

"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 0:1

Голлар: 60 - Эрлинг Ҳоланд

“Манчестер Юнайтед”: 1. Сенне Ламменс, 2. Диогу Далот, 5. Харри Магуайр, 6. Лисандро Мартинес, 37. Кобби Майну, 18. Юри Тилеманс (30. Беньямин Шешко, 67’), 8. Бруну Фернандеш, 10. Матеус Кунья, 9. Маркус Рэшфорд (11. Жошуа Зиркзее, 83’), 13. Патрик Доргу, 19. Брайан Мбемо.

Захира: 12. Карл Дарлоу, 26. Эйден Хевен, 3. Нуссайр Мазрауи, 15. Лени Йоро, 17. Андрей Сантос, 7. Мэйсон Маунт, 31. Ши Лэйси.

“Манчестер Сити”: 1. Жанлуижи Доннарумма, 3. Рубен Диаш, 6. Марк-Израэль Гехи, 24. Йошко Гвардиол, 27. Матеус Нунеш, 5. Эллиот Андерсон, 42. Антуан Семеньо, 17. Энцо Фернандес (33. Нико О'Райли, 82’), 47. Фил Фоден, 9. Эрлинг Ҳоланд, 10. Райан Шерки (7. Илиман Ндиайе, 46’).

Захира: 28. Херонимо Рульи, 22. Витор Рейс, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 8. Матео Ковачич, 32. Айюб Буадди, 37. Аллан, 82. Рико Льюис.

Огоҳлантиришлар: 45+1 - Энцо Мареска (майдон четида, “Ман Сити” бош мураббийи), 79 - Йошко Гвардиол, 81 - Энцо Фернандес, 81 - Харри Магуайр

Четлатиш: 23 - Фил Фоден

90+6. Ўйин якунланди! Ҳоланд ва Мореска жуда хурсанд!

90+5. Мбемо жуда қулай вазиятдан туриб дарвозага зарба берди, аммо Доннарумма ажойиб сейв қилиб, жамоасини муқаррар голдан сақлади!

90+4. МЮ футболчилари чарчади, кўп бора ҳужум қилишга уринди, аммо “Сити” ҳимоячилари йўл қўймаяпти.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Магуайрнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ бўлди.

81. Сўнгги декада ўтиб бормоқда, буёғига ўйин “ёнади”!

76. Гехи сал қолса МЮ дарвозасига иккинчи голни уриши мумкин эди…

73. Мбемодан зарба бўлди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

70. Брунунинг зарбасидан сўнг тўпни Доннарумма қайтарди!

69. Энцонинг узоқдан йўллаган зарбасини Ламменс қайтарди, сўнг дарвоза устунига тегиб қайтди тўп!

64. Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган МЮ энди нима қилади, кузатамиз!

gettyimages-2295069246-2048x2048.jpg

63. ГОЛ! ВАР кўриб чиққач, гол инобатга олинди. Гвардиолнинг узатмаси вақтида Доргу Ҳоланддан олдинроқда экани аён бўлди.

61. Стоп, ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

60. Ҳоланд гол урди, бироқ у оффсайдда қолиб кетган экан…

56. Яна зарба “Сити” дарвозасига, бу сафар Куньядан бўлди. Аммо ноаниқ.

55. Мбемодан зарба кўрдик, аммо ўта ноаниқ кетди.

52. Эндиги зарба Рэшфорддан, тўп рекошетга учраб, майдондан чиқиб кетди.

51. Майнунинг узоқдан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтмоқда… бу иккинчи марта МЮда…

47. Далотнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Рэшфорднинг чамаси 28 метрлардан жарима зарбасидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

41. МЮнинг ҳужумлари кўпроқ, аммо хавфлилари йўқ. “Сити” эса деярли ҳужум қилмай қўйди. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.

34. Шерки ўнгдан юриш қилиб тўпни марказга узатди, бироқ бу вазиятда ҳеч ким йўқ эди “шаҳарликлар”дан.

27. Шеркининг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп йўлига МЮ футболчилари тўғаноқ бўлишди.

24. Ҳааа, буёғига энди қизиқ бўлди. “Ман Сити” тахминан 70 дақиқа бир киши кам бўлиб ҳаракат қилади.

gettyimages-2295061493-2048x2048.jpg

23. Қизил карточка, Фил Фоденга!!! Бруну Филга нисбатан қўполлик ишлатди, сўнг Фоден ҳам Брунуга тегинди ва бош ҳакамга эътироз билдирди. Натижада Майкл Овер унга қизил карточка кўрсатилди.

22. Далотнинг хатосидан сўнг Семеньо тўпни олиб қўйиб, Ҳоландга ҳаволатиб узатди, аммо Ламменс тўпни ушлаб олди.

17. Рэшфорд ҳаволатиб узатилган тўпни шеригига узата олмади, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

15. Телетрансляцияда кўрсатилишича, Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель кузатиб бормоқда.

11. Куньянинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

3. Энцодан илк зарба, аммо унга Магуайр “блок” қўя олди.

2. Дастлабки дақиқалардан “шаҳарликлар” фаоллик кўрсатмоқда.

1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия Премьер-лигасининг 4-тур доирасидаги марказий учрашув - "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia