UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  1 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  2 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  22 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  6 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  1 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  15 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  5 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0

"Металлург" - "Локомотив" ўйинида кучлар тенг келди Янгиликлар

"Металлург" - "Локомотив" ўйинида кучлар тенг келди

Олий Лига 14-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинда "Локомотив" сафарда "Металлург" билан тўқнаш келди.


Бекободдаги ўйиннинг 1-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев ҳисобни очди - 1:0. Учрашувнинг 30-дақиқасида Дилмурод Каримов иккинчи бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 2:0.

62-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни қисқартирди - 2:1. Орадан икки дақиқа ўтиб Игнатий Нестеров жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун қизил карточка олди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Санжар Шоаҳмедов ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Орадан кўп ўтмай Муроджон Тошматов яна "Металлург"ни олдинга олиб чиқди - 3:2.

Ҳакам томонидан қўшилган дақиқада Ислом Тўхтахўжаев жарима тўпидан ҳисобни тенглаштирди - 3:3.


«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент) 3:3
25 июнь 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Голлар: Зоҳид Абдуллаев 1, - 1:0. Дилмурод Каримов 30, - 2:0. Темурхўжа Абдухолиқов 62, - 2:1. Санжар Шоаҳмедов 80, - 2:2. Муроджон Тошматов 84, - 3:2, Ислом Тўхтахўжаев, - 3:3

"Металлург": 32. Суҳроб Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов (19. Эргаш Исмоилов, 74), 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Даврон Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Мурод Тошматов, 40. Исломбек Қобилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (9. Фарҳод Намозов, 30).
Захира: 91. Зафар Сафоев, 10. Жасур Ҳакимов, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 50. Шоҳназар Норбеков, 77. Саиджон Абдужабборов.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев (8. Сервер Жепаров, 46), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Сардор Мирзаев, 18. Тимур Кападзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев (12. Маъмур Икромов, 65), 44. Сергей Прохоров
Захира: 7. Садриддин Абдуллаев, 21. Дониёр Усмонов, 24. Хуршид Мухторов, 29. Қувондиқ Рўзиев, 70. Иван Нагаев

Четлатиш: Игнатий Нестеров 64

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика