UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  9 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  5 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   15 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  5 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1

110 йиллик дерби олдидан Конте нималар деди? Янгиликлар

110 йиллик дерби олдидан Конте нималар деди?

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте таниш рақибга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унда мураббий бошланғич таркибни танлашда нималарга аҳамият беришини айтди. "Стэмфорд Бриж" стадионида якшанба куни 110 ёшни қарши оладиган дерби бўлиб ўтади.

"Менда ўйинчиларни жисмоний ҳолатини текшириш учун яна бир кун бор, кейин "Арсенал" билан ўйинга энг яхши қарорни қабул қиламан. Ўйинчиларим олдинги баҳсда ўзларини яхши кўрсатишди. Мен уларнинг ўйинидан қониқдим. Энди бизни яна бир қийин ўйин кутяпти. "Арсенал" Англиядаги олтита энг яхши жамоалардан бири. Уларда жуда яхши таркиб мавжуд ва улар соврин учун кураша оладилар. "Арсенал"га қарши ўйинлар ҳар доим "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" каби муҳим ҳисобланади", - дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтирди "кўклар" расмий сайти.

"Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз рақибларимиз билан курашишимизга тўғри келади. Мен уларнинг пайшанба куни бўлиб ўтган Европа лигасидаги ўйинини кўрдим, улар таркибда катта ўзгаришлар қилишди ва кўп футболчиларга бизга қарши баҳс олдидан дам олиш имкониятини беришди. Уларнинг биздан кейин ўйнашгани бизга устунлик беради деб ўйламайман. Бу ўйинни ўн бир асосий таркиб футболчилар билан тугатишга умид қиламан", - деб айтиб кулади Конте.

Конте "Уэмбли"да охирги иккита ўйинда "Арсенал"га ютқазишганини эслаб -ўйинда кучлилар ютади деб қўшимча қилди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика