UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  1 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  24 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  35 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Узбекистон

Бунёдкор

Достонбек Ҳамдамов - 11'

Олий лига. 11-тур

17/05/2017, 19:00

1
:
1
Тугади

Пахтакор

Станислав Андреев - 71'

45'
90'
11'  Достонбек Ҳамдамов
60'  Акром Комилов
61'  Миржамол Қосимов (Нурилло Тўхтасинов)
76'  Шаҳзодбек Нурматов (Жавоҳир Эсонқулов)
45'  Камолиддин Тожиев
59'  Достон Ибрагимов (Сухроб Нуруллоев)
65'  Шерзод Каримов (Жасур Ҳакимов)
71'  Станислав Андреев
80'  Азим Аҳмедов (Юрица Булят)
81'  Аднан Ораховац
  • Учрашув якунланди! Дербида дўстлик ғалаба қозонди.
  • 90'
    "Бунёдкор": Элдор Шомуродов ўрнига Фарруҳ Икромов майдонга тушди.
  • 90'
    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 89'
    Ташаббус тўлиқ "Бунёдкор"да. "Пахтакор" қарши ҳужумда ўйнамоқда...
  • 87'
    "Бунёдкор"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда. Бурчак зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди...
  • 85'
    "Пахтакор" ҳимояда тартибли ўйнамоқда.
  • 83'
    "Бунёдкор" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда...
  • 81'
    Аднан Ораховац ҳужумга ўтаётган Ҳамдамовни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
  • 80'
    "Пахтакор": Азим Аҳмедов ўрнига Юрица Бульят майдонга чиқди.
  • 79'
    Нурулло Тўхтасиновнинг голи инобатга олинмади. Бу вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.
  • 78'
    Акбар Исматуллаевнинг узоқдан тепган тўпини Зуҳуров ушлаб олди.
  • 75'
    "Бунёдкор": Шаҳзод Нурматов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов майдонга тушди.
  • 74'
    Ўйинга яна шиддат қайтди. Тўп учун ҳар бир кураш анча кескин бўлмоқда.
  • 72'
    Ўтказиб юборилган голдан кейин "Бунёдкор" энди ҳужумга зўр бермоқда.
  • Белгиланган жарима зарбасини амалга оширган Андреев жарима зарбасидан кейин мувозанатни тиклади. Андреевнинг тепган тўпи йўл-йўлакай жонли деворга тегиб дарвозадан ўрин олди - 1:1.
  • 71'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СТАНИСЛАВ АНДРЕЕВ!
  • 69'
    Комилов жарима майдончасига яқин жойда қоидани бузди. "Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширади.
  • 68'
    Ниҳоят! Ниҳоят хавфли вазият! Ҳозиргина майдонга тушган Жасур Ҳакимов боши билан дарвозани "ўққа" тутганди. Мурод Зуҳуров ўз ўрнида.
  • 66'
    "Пахтакор" мухлислари жамоаларидан гол талаб қилишмоқда...
  • 65'
    "Пахтакор": Шерзод Каримов ўрнига Жасур Ҳакимов тушди.
  • 64'
    "Пахтакор" ҳужум қилмоқда. Лекин бундан наф чиқмаяпти. "Бунёдкор" ҳимояда бехато ўйнамоқда.
  • 62'
    Козакнинг жарима зарбасидан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.
  • 61'
    "Бунёдкор"да ўзгариш: Миржамол Қосимов ўрнига Нурилло Тўхтасинов майдонга тушди.
  • 60'
    Акром Комилов жарима майдончаси чизиғи олдида Даврон Ҳошимовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳасан Рўзиев Комиловга сариқ карточка кўрсатди. "Пахтакор"да имконият.
  • 59'
    "Пахтакор": Достон Иброҳимов ўрнига Суҳроб Нуруллаев майдонга тушди.
  • 57'
    Ҳар иккала мураббийлар дастлабки ўзгаришни амалга оширишга тараддуд кўришмоқда.
  • 56'
    "Пахтакор" майдон маркази олдидан жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпга Козак зарба берди. Ноаниқ.
  • 55'
    "Бунёдкор" ҳужумчиси Шомуродов Ҳамдамовни яхши вазиятга чиқарди. Аммо бу вазиятда ён ҳакам байроқчаси кўтарилгани учун оффсайд қайд этилди.
  • 53'
    "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар кетди. Шерзод Каримов ўнг қанотга ҳужумга ўтганди. Аммо "Пахтакор" вингери ушбу вазиятдан жамоаси фойдаси учун наф чиқара олмади.
  • 51'
    "Бунёдкор" ўйин тизгинини яна ўз қўлига олишга уринмоқда.
  • 49'
    "Пахтакор" иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлади.
  • 48'
    "Пахтакор" кетма-кет иккита бурчак зарбасини амалга оширди. Дастлаб Игор Сергеевнинг боши билан йўллаган зарбасини Зуҳуров маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Иккинчи уринишда эса Козак дарвозага зарба беролмади.
  • 47'
    "Пахтакор" танаффусдан кейин "Пахтакор" тезда ҳужумга ўтди. Бурчак зарбаси.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус!
  • 45'
    Камол Тожиев жарима майдончаси олдида қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
  • 43'
    "Пахтакор"да ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи кўринмаяпти. "Бунёдкор" эса асосан Жавлон Иброҳимов етакчилик қилмоқда.
  • 41'
    "Пахтакор"нинг тезкор ҳужуми хавфли тус олди. Аммо Достон Иброҳимовнинг қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпини Сергеев дарвозага аниқ йўллай олмади.
  • 37'
    Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишди. Лекин ҳар иккала жамоанинг ҳимоя чизиғи бу вазиятда ўз ишини аъло даражада бажаргани учун ҳам ҳужумлар самарасиз тугади.
  • 35'
    "Пахтакор" бурчак тўпи ишлаб олди. Ушбу стандарт вазиятидан кейин Козак дарвозага зарба берди. Ноаниқ.
  • 34'
    "Бунёдкор"нинг марказдан бошланган ажойиб ҳужуми Даврон Умировнинг ноаниқ зарбаси туфайли бесамар кетди.
  • 32'
    Игорь Сергеев ҳужум пайтида тўпни қўли билан ўйнагани учун меҳмонларнинг ҳужуми узилиб қолди.
  • 30'
    Тўп назорати "шерлар" тарафига ўтди.
  • 28'
    "Пахтакор" "Бунёдкор" жарима майдончасига ёриб кира олмаяпти. Имкон туғилиши билан "шерлар" узоқдан зарба йўллашмоқда. Каримовнинг узоқдан тепган зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан кейин эса "Бунёдкор" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
  • 25'
    Ўйин темпи бироз пасайди.
  • 22'
    "Пахтакор" ҳозирча майдонда ҳеч нарса кўрсата олаётгани йўқ. Жамоа асосан қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқда. Лекин "Бунёдкор" уларни қарши ҳужумга ўтиб кетишига ҳам йўл қўймаяпти.
  • 20'
    Ўйинда тўлиқ устунлик "Бунёдкор" тарафида. "Пахтакор" эса ҳимояланиш билан банд.
  • 19'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Ажойиб зарба!!! Даврон Умировдан супер зарба! Лобанов эса ажойиб "сейв"ни амалга оширди!
  • 16'
    Уҳҳҳҳҳҳҳ! "Пахтакор"нинг дарвоза томон йўллаган илк зарбаси! Владимир Козакнинг узоқдан кучли зарба билан тепган тўпини Зуҳуров иккинчи уринишда ушлаб олди.
  • 13'
    "Бунёдкор"нинг яна бир ҳужуми. Элдор Шомуродовнинг жонбозлиги туфайли яна бир ҳужум ташкил этилди. Миржамол Қосимовнинг дарвозага йўллаган зарбасини Лобанов ушлаб олди.
  • 11'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ДОСТОН ҲАМДАМОВ! 1:0! "Бунёдкор"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми гол билан якун топмоқда. Акром Комиловнинг жарима майдончасига оширган тўпини дастлаб Нурматов, кейин Шомуродов дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди. Аммо уларга ҳимоячилар ҳалақит қилишди. Қайтган тўпни эса ортиқча қийинчиликсиз Достон Ҳамдамов дарвозага тўғрилаб қўйди ва ўйиндаги ҳисобни очди.
  • 10'
    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Майдонда кескин кураш. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда.
  • 8'
    "Бунёдкор" хотиржамлик билан ўйинни бошқармоқда.
  • 6'
    "Пахтакор" тўп назоратини ўз қўлига олиб, ўйин темпини туширишга ҳаракат қилмоқда.
  • 5'
    "Бунёдкор" ўйин тизгинини ўз қўлига олди. "Пахтакор" эса ҳимояланмоқда.
  • 3'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! "Бунёдкор"нинг позицион ҳужуми хавфли тус олди! Шомуродов-Нурматов комбинациядан кейин "Пахтакор" ҳимоячилари жарима майдончаси ичида пала-партиш ўйнашди ва тўп Миржамол Қосимовга келиб тушди. Қосимовнинг чап оёқдан йўллаган кучли зарбасини Лобанов бартараф этишга эришди.
  • 2'
    "Пахтакор" илк ҳужумни амалга оширди. Аммо уларнинг ўйлаган режалари иш бермади. "Бунёдкор" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди. Ҳужум қилиш навбати "Бунёдкор"да
  • ДЕРБИ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • Мавсумни ёмон бошлаган ушбу икки клубда яқинда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Янги мураббийлар, янги раҳбарият билан аввалги, эски дерби қайтишини кутамиз. Бугун эса ўша машҳур дербини қайтишини кутамиз. Миржалол Қосимовга қарши Жасур Аюдураимов тўқнаш келмоқда. Қизиқ ўйин бўлиши шубҳасиз.
  • Тошкент дербисига нисбатан мухлислар ташрифи бироз ошган. Бир тараф "Бунёдкор" томон, "олов" ранг, нариги тарафда эса "Пахтакор", "сариқ" рангга бурканган.
  • Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент) Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент) ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев
  • "Пахтакор": Александр Лобанов, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Достон Ибрагимов, Станислав Андреев, Владимир Козак Захира: Шохрух Раимов, Хожиакбар Алижонов, Суҳроб Нуруллаев, Жасур Ҳакимов, Юрица Булят, Жамшид Юсупов, Хушнудбек Авилов
  • "Бунёдкор": Мурод Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Дилшод Аҳмадалиев, Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов Захира: Дилшод Ҳамроев, Жавлон Мирабдуллаев, Фаррух Икромов, Нурилло Тўхтасинов, Сардор Азимов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Эсонқулов
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Тошкент дербиси: "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз!
Яндекс.Метрика