Зидан: “Кучли жамоаларга қарши ўйинларда ҳар доим охиригача ишониш керак”
04 ноя 2020 09:42
Янгиликлар
Зидан: “Кучли жамоаларга қарши ўйинларда ҳар доим охиригача ишониш керак”
“Реал” устози “Интер”га қарши баҳсдан (3:2) сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Ўйинда босим сақланиб қолди, боиси рақиб жуда яхши жамоа эди. Бизда муаммолар бор эди, аммо ўйинчиларни табриклаш лозим, боиси уларга ғалабага ҳақли ўйнади. Ўйинни яхши бошладик, ўзимиз хоҳлагандек прессингни амалга оширдик. 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олдик, бироқ тез чарчаб қолдик. Иккинчи бўлим эса тенг курашлар остида ўтди. Родригонинг голи жуда чиройли чиқди. Рақиб жисмоний жиҳатдан жуда кучли, тез эди ва улар бизга муаммо туғдира олди. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда ҳар доим охиригача ишониш керак. Жуда ҳам хурсандман”, — дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар