Зидан: "Бир киши кам бўлиб яхши ўйнадик. Бейл билан эса гаплашиб олдик"
18 авг 2019 00:50
Янгиликлар
Зидан: "Бир киши кам бўлиб яхши ўйнадик. Бейл билан эса гаплашиб олдик"
Ушбу ўйиндан кейин меҳмонлар устози Зайниддин Зидан ўз фикрлари билан бўлишди.
“Учрашувдан олдин Бейл билан унинг қолиши масаласида гаплашиб олдик. Шунингдек, ҳозир бизда бор бўлган барча футболчилар ҳам янги мавсум ҳақида ўйламоқда. Гарет худди бошқалар каби яхши ўйнади. Мен натижадан жуда қониқдим. Шогирдларимнинг қилган ҳаракатлари учун хурсандман. Нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам анча ижобий ҳаракат қилдик ва бу ўйиннинг муҳим жиҳати эди. Иккинчи таймдаги четлатишдан (Модрич қизил) сўнг, биз яхшироқ кўриндик. Шундай бошлашимиз керак эди, яъни, яхши ўйин ва ғалаба билан. Футболчиларни табирклаган ҳолда шу руҳда давом этишларини тилайман. Азарнинг жароҳати биз учун омадсизлик бўлди. Чунки, Эденни таркибда кўрмоқчи эдим. Барчаси аниқ бўлганидан кейин эса унинг ўрнига бошқасини қўйишга тўғри келди”, – дейди Зидан.
Фикрлар