Зидан Азар ва Бэйл тандеми ҳақида гапирди
28 апр 2019 00:30
Янгиликлар
Зидан Азар ва Бэйл тандеми ҳақида гапирди
“Биз бўлажак баҳсни Бенземасиз ўтказамиз. Бироқ, бу бизнинг ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилмайди. Винисиуснинг ҳам бироз жароҳари бор. У тўлиқ тузалиб сафга қайтиши учун яна бир ҳафта керак бўлади. Янги мавсумда кимлар менга кераклигини аниқлаб олдим. Бэйл? У «Реал» футболчиси. Кейин нима бўлишини эса мавсум охирида кўрамиз. Агар Эден Азар «Реал»га келиб қўшилса, Бэйл у бирга ўйнай олмаслиги ҳақида гапиришмоқда. Лекин бу бўлмаган гап. Вақтида мени ҳам Юри Жоркаефф билан тандем ҳосил қила олмаслигим ҳақида айтишганди. Икки яхши футболчи бир-бири билан тез тил топишиб кета олади. Ҳозир, клубни ким тарк этиши ёки қолиши ҳақида гапирмоқчи эмасман. Шуни маълум қиламанки, «Реал»да ўйнаш кўп футболчиларнинг орзуси ҳисобланади” - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар