Франция терма жамоаси Зидан қўл остида илк машғулотини ўтказди

Sherzod Nurmatov
22 сен 2026, 19:50
Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан душанба куни Миллатлар Лигасининг янги мавсуми бошланиши олдидан жамоа билан илк машғулотини олиб борди.

Машғулотда 12 нафар футболчи иштирок этди. Тикланиш хусусиятига эга бўлган ушбу машғулот жараёнини 50 га яқин журналист кузатиб борди.

Машғулотда Зиданга "Реал"да у билан бирга ишлаган ёрдамчиси Давид Беттони ҳамда терма жамоадаги собиқ шериги, ЖЧ-1998 ва Евро-2000 ғолиби, айни пайтда Франция термасининг дарвозабонлар мураббийи бўлиб фаолият юритаётган Фабьен Бартез ҳамроҳлик қилди.

Машғулот қисқа икки томонлама ўйин билан якунланди, шундан сўнг футболчилар бевосита Зиданнинг ўзи узатиб турган тўплардан кейин дарвозага зарбалар беришди.

54 ёшли франциялик 2026 йилнинг 1 августидан буён терма жамоани бошқариб келмоқда. Унинг шартномаси 2030 йилнинг 31 июлигача мўлжалланган.

Франция терма жамоасини Миллатлар Лигасида 4 та учрашув кутмоқда: 25 ва 28 сентябрь кунлари сафарда Туркия ва Бельгияга қарши, сўнгра 2 ва 5 октябрь кунлари "Стад де Франс"да Италия ва Бельгияга қарши уй ўйинлари.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RFI

Сўнгги янгиликлар

Барча ›