UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  3 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  1 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 23:17Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Риёд" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  36 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  30 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

ЖЧ-2014. Финалда ким ютади? Ким қандай фикрда? Янгиликлар

ЖЧ-2014. Финалда ким ютади? Ким қандай фикрда?

Ниҳоят, тўрт йил кутилган мундиалнинг ҳал қилувчи баҳсига ҳам етиб келдик.
Германия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган финалдан олдин айрим футболчи ва мураббийларимизнинг фикрлари билан қизиқдик.



Баҳодир Насимов "Нефтчи" (Боку) ҳужумчиси: Кўпчилик Германия ютади деб ўйлаяпти, шунингдек ўзим ҳам шу фикрдаман. Лекин, бу финал ва унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Ҳар иккала терма жамоанинг имкониятлари бир хил 50/50 деб ҳисоблайман.



Бобур Йўлдошев "Локомотив" ҳимоячиси: Тўғрисини айтсам, менга бугун ким ютишининг аҳамияти йўқ. Мен мухлислик қилган жамоалар кеча ўйнаб бўлди. Финалда ўзаро майдонга тушадиган терма жамоаларнинг ўйинига қизиқмайман.



Жафар Ирисметов, мураббий: Бу ўйинда Германия фаворит, лекин, бу финал. Аргентинани ҳам ўзини кучли томонлари кўп. Ўзим Аргентинага мухлислик қиламан. Аргентинада индивидуал кучли ўйинчилар кўп, немисларда эса жамоавий ўйин анча кучли. Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилса керак. Шу голни Месси уришига умид қиламан.



Марат Кабаев, мураббий: Ўйиндан олдин тахмин қилишни ёқтирмайман. Финал ўз номи билан финал.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика