«Ювентус» ёзда «Бавария»нинг бир йўлла уч нафар футболчиси билан шартнома тузмоқчи

Khoja
18 мар 2024, 09:23
«Ювентус»нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум.

Улар «Бавария»нинг уч нафар футболчиси билан шартнома тузмоқчи. Туринликлар Леон Горецка, Лерой Сане ва Нуссайр Мазрауи билан шартнома тузишни режа қилишган.

Леон жорий мавсум «Бавария» сафида 31 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 7 та голли узатма бор. Лерой эса ўтаётган мавсумда 36 та баҳсда 8 та гол ва 12 та голли узатмани қайд этган. Рўйхатдагиларнинг сўнгги эса жорий мавсум барча мусобақаларда 21 та ўйинда ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com