"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

Sherzod Nurmatov
25 ноя 2023, 18:01
Луис Ҳасага Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Италиянинг "Ювентус" клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқишига сабаб бўлаётган футболчи Луис Ҳаса билан келишувни узайтириш ниятида, дея хабар берди Николо Скира.

19 ёшли Ҳасанинг амалдаги битими жорий мавсум охирида тугайди, аммо уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд. Ярим ҳимоячига "Боруссия"дан ташқари Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ҳам қизиқяпти.

Луис Ҳаса жорий мавсум "Ювентус" ёшлар жамоасида 11 та ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira