"Ювентус" "Барселона"нинг универсал футболчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
25 апр 2020, 23:35
"Барселона" уни қўйиб юборишга тайёр.

"Ювентус" жамоага "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Робертони таклиф қилмоқчи.

Турин клуби биринчи навбатда Робертонинг кўп қиррали, универсал эканлиги, ҳам ҳимоя, ҳам ўрта чизиқда ҳаракатлана олишини қадрлайди.

Агар келишув амалга ошса, бу ўйинчиларни алмашиш доирасида амалга ошиши мумкин. "Юве" кўплаб футболчиларини таклиф қилишга тайёр, улардан бири - Миралем Пьянич.

Алоҳида айтиб ўтиш керакки, Турин клуби "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси Артурга даъвогарлик қилгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›