UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  0 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  41 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  32 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

​Юрген Клопп: "Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим" Янгиликлар

​Юрген Клопп: "Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Арсенал"га қарши баҳс (5:1) ҳақида ҳулоса қилди.

"Учрашув сўзсиз аҳмоқона ўтди. Жуда яхши ўйин кўрсатдик ва айнан хоҳлаганимиздек режани бажардик. Босим қилиш орқали рақибга ҳужум бошлаш учун имконият бермасликни хоҳладик. "Арсенал" ҳам босим қилди ва шунинг учун ҳам ўйин шиддатли кечди. Фақатгина тўпни олиб қўйиш орқали хотиржам бўлиш мумкин.

"Арсенал"нинг голига реакциямиз жаҳон даражасида бўлди. Хотиржамликни сақлаб қолдик ва рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Бирин-кетин голлар уришга эришдик. Кейин яхши ҳимоялана олдик деб ўйлайман.
Иккинчи бўлимнинг бошида учрашув ҳали тугамаганлигини тушуниб турган эдик. Шунинг учун, ўйинни назорат қилишни хоҳладик. Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим. Муҳаммад Салоҳ гол уришни севишини билардик. Бу ҳақиқатан ҳам чиройли чиқди. "Арсенал"га қарши тўқнашувларда ҳар доим ҳам 5:1 ҳисоби қайд этилавермайди. Шогирдларимдан ростдан ҳам мамнунман.

2018 йил ёмон ўтмади. Болалар олдинга катта қадам ташлашди. Жараён ижобий кечаётганлигини намойиш этиш жуда муҳим. Ортда қолаётган йилдан шикоят қилишга ҳаққим йўқ",  дея Клопп сўзларини келтирди BBC нашри.

Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика