UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  0 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Юлия Панина: "Ўзбекистонда аёллар футболи жадаллик билан ривожланиб бормоқда" Янгиликлар

Юлия Панина: "Ўзбекистонда аёллар футболи жадаллик билан ривожланиб бормоқда"

Апрель ойида Куала-Лумпур шаҳрида аёллар футболини ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда қатнашган Ўзбекистон футболи Федерацияси техник бўлими мутахассиси Юлия Панина ушбу тадбир ҳақида маълумот берди.

"18-19 апрель кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё минтақасида аёллар футболини ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Осиё, Европа, Африка ва Шимолий Америка қитъасининг аёллар футболи бўйича экспертлари қатнашишди. Унда юртимиз номидан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти Ирина Чжен ва мен иштирок этдим.

Семинарнинг асосий мақсади Осиё қитъасида аёллар футболини ривожлантиришнинг умумий стратегиясини ўйлаб чиқиш, мусобақалар ва дастурлар тақвимини ишлаб чиқиш, Осиёда аёллар футболи ҳақида тўлиқ маълумот беришдан иборат бўлди.



Тадбирда ОФК аёллар қўмитаси раҳбари Моя Додд доклад билан иштирок этди. Бундан ташқари ФИФА, Европа, Африка Шимолий Америка вакиллари, Австралия U-19 терма жамоаси бош мураббийи ва Япония аёллар футбол ассоциацияси вакили нутқ сўзлади.

Семинар давомида ўзимиз учун янги ва кўплаб керакли маълумотлар олдик. Бу келажакда нафақат юртимизда, балки бутун минтақада аёллар футболини ривожлантириш учун катта ёрдам беради. Икки кун давомида бошқа давлатлардаги ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашдик. Муаммоларни ва уларни ҳал қилиш йўллари борасида музокара ўтказдик. Умид қиламизки яқин вақт ичида бу ўз мевасини беради.

Юртимизда аёллар футболи жадаллик билан ривожланиб бораётгани барчага аён. Бугунги кунда Ўзбекистонда футболчи бўлиш истагидаги қизлар сони ортиб бораётгани гапимизга исбот бўла олади. Яқин келажакда Ўзбекистон аёллар футболи Осиёда етакчилар орасига кириши учун қўлимиздан келган ишни қиламиз", - дейди Юлия Панина.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика