UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

Йосович, Байдуллаев, Тошмирзаев ёхуд 2021 йилда ўз жамоасининг энг яхшилари (2-қисм) Янгиликлар

Йосович, Байдуллаев, Тошмирзаев ёхуд 2021 йилда ўз жамоасининг энг яхшилари (2-қисм)

2022 йилнинг илк кунларидан сизларни ўз мақолаларимиз билан хурсанд қилишда давом этамиз. Ўйлаймизки, биз билан дам олиш кунларида зериктириб қўймаймиз.

Кеча янги йил арафасида тортиқ қилган 2021 йилда ўз жамоасининг энг яхши футболчилари ҳақидаги фикрларимизнинг иккинчи қисмини ўқишингиз мумкин. 


Драган Черан, Ўткир Юсупов ёхуд 2021 йилда ўз жамоасининг энг яхшиси бўлган 14 футболчи (1-қисм)

"Қўқон-1912": Иван Йосович

2021 йилдаги статистикаси: 24та ўйин, 6та гол, 2та ассист

Иван Йосович жорий мавсумда ҳақиқатдан қўқонликларнинг етакчисига айлана олди.  У нафақат марказий ҳимоядаги ишончли ўйинлари, балки ўз голлари билан ҳам жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди, дея оламиз. Сербиялик ҳимоячи мавсум якунларига кўра "Қўқон-1912"нинг тўпурари бўлди, Суперлигада марказий ҳимоячилар орасидаги энг яхши натижани қайд этди. Мана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда Йосовични "Қўқон-1912"нинг энг яхши футболчиси, деб топдик. Яна бир маълумот мудофаа чизиғи вакили 2022 йилда ҳам "шунқорлар" шарафини ҳимоя қилади. 

Давогарлар: Муҳаммаданас Ҳасанов, Мурод Холмуҳаммедов


"Қизилқум": Эркин Байдуллаев

2021 йилдаги статистикаси: 5та гол, 1та ассист

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси учун мавсум муваффақиятсиз якунланганига қарамай таркибда ўзини кўрсатган футболчилар кўпчиликни ташкил қилди. Биз бир қатор номзодлар орасидан иккинчи ёшлигини ўтказаётган Эркин Байдуллаевни танладик. Майдон марказидаги етакчилик, ҳужумларни бошлаш ва лидерлик қобилиятини барча кўрди. Футбол жамоавий ўйин, гоҳида бир футболчининг қилган меҳнатлари жамоа фонида кўринмаслиги мумкин. Агарда яккама-якка спорт тури ҳисобланганда Байдуллаев ўйини ва ҳаракатоари бўйича бемалол юқори ўринларни эгаллай оларди. Профессионалликка амал қиладиган ярим ҳимоячи янги йил таътили бўлишига қарамай машғулотларни тўхтатгани йўқ. 

Давогарлар: Элгужа Григалашвили, Георгий Кухианидзе


"Сурхон": Мурод Бобожонов

2021 йилдаги статистикаси: 23та ўйин, 5та гол

Мавсум давомида кўп муваффақиятсизликларга дуч келган ва якунда Суперлигада қолишни уддасидан чиқа олган жамоалардан бири "Сурхон" ҳисобланади. Бу йўлда жамоадаги барча футболчилар бирдек ҳаракат қилди. Худди АГМК сингари "Сурхон"да ҳам бирорта ёрқин футболчини кўрсатиш мушкул. Номинал номзод сифатида Мурод Бобожоновни танласак мақсадга муваофиқ бўларди. Негаки ушбу хужумчи мавсум давомида 5та гол урди. Улар орасида ҳал қилувчи аҳамиятга эга голлар ҳам борлигини эслатиб ўтиш жоиз.

Давогарлар: Ислом Тошпўлатов, Хусниддин Ғофуров

"Металлург": Дамир Темиров 

2021 йилдаги статистикаси: 26та ўйин, 4та гол, 1та ассист 

Мавсум бошида қишда "Металлург"га келиб қўшилган Дамир Темиров янги жамоасига тезда мослашди. У айниқса Жасур Абдураимовнинг ҳужумкор услубига тўлиқ мос келганди. Тезкор ва эпчил ҳаракатлари билан эътиборни жалб қилган ярим ҳимоячи 4та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг айниқса сафарда "Андижон" дарвозасига урган голи мавсумнинг энг чиройли голлари сафини безаб берди. 

Давогарлар: Шаҳзод Ғофурбеков, Саламат Қуттибоев

"Машъал": Сирожиддин Қўзиев

2021 йилдаги статистикаси: 22та ўйин, 2та гол, 5та ассист 

Эътибор берган бўлсангиз Александр Хомяков мураббийлигидаги "Машъал" асосан ҳимоявий ва тартибли ўйин намойиш этди. Муборакда ҳам жамоавий ҳаракатлар асосий планга чиқди. Гарчи жамоа якунда Суперлигадан тушиб кетган бўлсада, таркибда ўзидан яхши таассурот қолдирган ижрочилар кўзга ташланди. Улардан бири Сирожиддин Қўзиевдир. У жамоасининг 22та ўйинида 2та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди. "Газчилар" Суперлигадан тушиб кетди, лекин Сирожиддин Қўзиев Суперлигада қолди. Нега? У эндиликда элитага қайтган "Нефтчи"да тўп тепади.

Давогарлар: Самуэль Чигозе, Годвин Чика


"Андижон": Усмонали Исмоналиев

2021 йилдаги статистикаси: 20та ўйин, 4та гол, 1та ассист

"Андижон"нинг том маънодаги етакчиси Усмонали Исмоналиев бўлди десак янглишмаймиз. Сафарда "Навбаҳор" ва "Машъал" дарвозасига урган голлари жамоага тарихий ва ўта муҳим ғалабаларни олиб келди. "Андижон" тарихда илк бор Наманган ва Муборак шаҳарларидан ғалаба билан қайтди. Аслида соф ҳимоячи бўлган Усмонали Виктор Кумиков келгач ҳужумда ўйнай бошлади. Балки янги мавсумда Усмоналини бошқа жамоада кўрармиз. Буни вақт кўрсатади албатта. 

Давогарлар: Фарҳод Соҳибжонов, Пламен Димов


"Турон": Билол Тошмирзаев

2021 йилдаги статистикаси: 23та ўйин, 1та гол, 4та ассист 

2021 йилнинг энг чиройли голи муаллифи. 

Яйпанликлар сафида майдонда ажралиб турган ягона футболчи -  Билол Тошмирзаев. У ҳар бир учрашувда ўйинни ўз қўлига олишга, жамоаси учун нимадир қилишга интилгани таҳсинга лойиқ. Қўрқмасдан олдинга ўтиши, тўпни ўзида жуда яхши ушлаб тура олиши кўпчиликнинг эътиборини жалб қилди. "Локомотив" дарвозасига узоқ масофадан урган голи эса мавсум якунида энг чиройлиси, деб топилди. 

Давогарлар: Суннатилла Абдуллажонов, Музаффар Музаффаров


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика