Хайрия ўйини. Фигу жамоаси Роналдиньо дўстларига қарши

22 апр 2018, 07:17
Швейцариянинг Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда УЕФА ҳамкорлиги доирасидаги хайрия учрашуви ўтказилди.

Унда яқин ўтмишнинг машҳур юлдузлари Луиш Фигу ва Роналдиньонинг жамоалари бир-бирларига қарши майдонга тушди. 

Ўйинда Фигу ва унинг дўстлари 4:3 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдан тушган маблағ тўлалигича хайрия ишларига сарфланади.

Фигу жамоаси -Роналдиньо жамоаси - 4:3

Голлар: Рауль, Пирес, Нуну Гомеш, Сальгадо - Шашич, Фрай, Кафу

Фигу жамоаси: Дида, Витор Байя, Мичел Сальгадо, Франк де Бур, Рио Фердинанд, Кристиан Киву, Деян Станкович, Робер Пирес, Яри Литманен, Кристиан Карамбе, Андреа Пирло, Рауль, Робби Кин, Нуну Гомеш и Келли Смит.

Роналдиньо жамоаси: Дэвид Джеймс, Антонис Никополидис, Жулиано Беллетти, Кафу, Эдмилсон, Эрик Абидаль, Майкл Эссьен, Юрий Жоркаефф, Гаиска Мендьета, Роналд де Бур, Хенрик Ларссон, Александер Фрай, Патрик Клюйверт, Селия Шашич и Кэйси Стоуни.

Ўхшаш янгиликлар