Хави: "Тажриба тўплаш учун мураббийлик фаолиятимни Қатарда бошламоқчиман"

Aslanov Jasurbek
21 май 2019, 10:45
Футболчилик фаолиятини якунлаган "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави мураббийлик режалари ҳақида гапириб берди.

"Тажриба тўплаш учун мураббийлик фаолиятимни Қатарда бошламоқчиман. Шундан сўнг Европага қайтаман. "Барселона"да ишлашга умид қиляпман, аммо ҳозир уни бошқаришга қодир эмасман. Мақсадимга эришиш учун аста-секинлик билан интилишим лозим.

Ғояларим кўп. Мен доимо "Барселона" услуби мухлиси бўлганман, ўйинни назорат қилиш - мен интиладиган жиҳат" - дейди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: EFE