Хави ўз штабининг маоши борасида "Барселона" раҳбарияти билан тушунмовчиликка учради
27 июн 2023 11:56
Янгиликлар
Хави ўз штабининг маоши борасида "Барселона" раҳбарияти билан тушунмовчиликка учради
Каталония клубининг молиявий имкониятлари чекланган.
"Mundo Devortivo" хабарига кўра, Хави ва "Барселона" ўртасида янги шартнома борасидаги музокараларда муаммолар бор. Каталония клуби бош мураббийнинг маошини албатта оширади. Бироқ Хави бир вақтнинг ўзида ўз ходимлари, хусусан, ёрдамчилари Оскар Эрнандес ва Серхио Алегре, шунингдек, дарвозабонлар мураббийи Хосе Рамон де ла Фуэнтенинг маоши ошишини истамоқда. "Барселона" раҳбарияти эса Хавининг ўзи пулини ёрдамчилари билан бўлишиши керак деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бош мураббий ва "кўк-анорранглилар" ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Хави ўзининг лавозимдаги биринчи тўлиқ мавсумида "Барселона"га тўрт йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига чемпионлигини қайтарди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар