Хави "Барселона"га бепул ўтади. У "Ал Садд" ўйинчилари билан хайрлашишга ҳам улгурди

Aslanov Jasurbek
30 окт 2021, 00:51
Хави узил-кесил қарор қабул қилди.

41 ёшли мураббий бугун "Ал Садд" раҳбарияти билан учрашди ва кетиш борасида келишувга эришди. Жамоа раҳбарияти Хавидан яна икки тур Қатарда қолишни илтимос қилди. Шу сабабли ҳам, 4 ноябрга қадар расмий хабар бўлмайди.

Бундан ташқари, Хави клуб билан кичик келишувга ҳам эришди. Агар уни "Барселона" мураббийлик учун чорлайдиган бўлса, Хави миллион долларлик товон пулини тўлаши шарт бўлмайди. Шундай қилиб, Хави ўзининг жонажон қлубига ҳеч қандай тўловсиз қайтиши мумкин бўлади. Мураббий жума куни "Ал Садд" футболчиларга кетиш ҳақидаги қарорини ҳам эълон қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›