

"Ўйлайманки, биз яхши ўйин ўтказдик. "Реал"га қарши ўйиндаги мағлубиятга жавоб қайтаришимиз керак эди. Умидлар катта эди ва жамоа характер кўрсата олди, шиддатли ва самарали ўйнади, ҳимояда ва энг муҳими, ҳужумда яхши ўйнай олди. Чемпионатда энг кам гол ўтказиб юборган жамоага учта гол урдик.
Таркибдаги ўзгаришлар? Бу ҳақда тўхталишга ҳожат йўқ. Якшанба куни ҳам ўзгаришлар бўлади. Футболчиларда чарчоқ борлигини кўряпман, лекин бизга шиддатлилик ва ритм, керак бунинг учун эса майдондаги ҳар бир футболчи ўйинга 100% тайёр бўлиши лозим", – деди Хави.



