

"Менинг хатоимдан кейин ўйин назоратини бой бериб қўйдик. Бу биз учун, айниқса мен учун қийин вазият. Чунки барчасини мен қилдим. Мендан ташқари барча яхши ўйнади. Жамоа мен сабаб ютқазди.
Биз яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик. Улар дарвозага зарба берганда эса голлар ўтказиб юбордик. Бундай хатолардан хулоса чиқариб, олдинга қараб интилиш керак.
Афсуски, МЮдаги стартим омадсиз чиқди", - деди Онана.



