UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  5 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  29 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Вячеслав Шевченко: “Иссиқда ҳатто футбол томоша қилиш ҳам қийин” Янгиликлар

Вячеслав Шевченко: “Иссиқда ҳатто футбол томоша қилиш ҳам қийин”

Олий лига ўн биринчи туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (2:0) сўнг, навоийликларнинг украиналик легионери Вячеслав Шевченко ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
—Тошкентга фақат ғалаба учун келгандик, — деди Вячеслав Шевченко. — Ўзбекистонда учинчи мавсум тўп тепяпман. Аммо илк маротаба бундай юқори даражадаги иссиқ ҳарорат остида ўйнашимга тўғри келди. Адашмасам, ҳаво ҳарорати +35 - +40 даража эди. Бунақа иссиқда нафақат футбол ўйнаш, балки ўйинни томоша қилиш ҳам ҳар бир кишидан ўзига яраша куч ва сабр талаб этади. Шу боис, ўйин суръати у қадар юқори бўлмади. Рақибимиз “Бунёдкор” ҳам, жамоадошларим ҳам кутилганидек футбол намойиш эта олишмади.

Уйга камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, охирги дақиқаларгача ўйинни бир текис ўтказа олмаганимиз қимматга тушди. Энди бор эътиборимизни навбатдаги баҳсга қаратамиз. Тошкентда бизни қўллаб-қувватлаган кўп сонли навоийлик мухлисларга раҳмат айтамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика