UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  0 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  1 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  7 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0

Владимир Бубанья: “Муваффақият йўлида барча хизмат қилишга тайёр” Янгиликлар

Владимир Бубанья: “Муваффақият йўлида барча хизмат қилишга тайёр”

Барча жамоалар қатори, Термизнинг “Сурхон” клуби ҳам бошланажак мавсумга жиддий равишда ҳозирликни давом эттирмоқда.

Таркибга бир қатор янги футболчиларни таклиф қилиш баробарида, жамоа ўзагини ҳам сақлаб қолишга эришилди. Яъни, ўтган мавсумда катта ҳажмдаги ишни бажарган Шовкат Саломов, Дарко Станоевич, Абдуқаххор Хожиакбаровлар билан келишув узайтирилди. Шунингдек, Владимир Бубанья ҳам клуб билан янги шартномага имзо чекди. Биз яқинда сербиялик футболчини суҳбатга чорлаб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Владимир, деярли уч йилдан бери ўзбек клубларида тўп тепиб келяпсиз. Шу вақт мобайнида соврин ютдингиз. Ўз мухлисларингизга эга бўлдингиз. Ушбу мавсум яна “Сурхон”да қолишингиз маҳаллий ишқибозларни қувонтириши турган гап...

- Ҳа. Тўғри айтдингиз. Бу йил мен учун учинчи мавсум ҳисобланади. Ўзбекистондаги биринчи клубим АГМК билан мамлакат кубогида ғолиб чиқдим. Шунчаки ажойиб ўтди. Ҳозир яхши ва юқори мақсадларни кўзлаган жамоа сафидаман. Яна соврин ютиш ниятим бор.


- АГМКга қандай келиб қолгансиз? Агентлар орқалими ёки мураббий сабабми?

- Мени Виктор Кумиков таклиф қилганди. Унинг ишини Бахтиёр Ашурматов ажойиб тарзда давом эттирди. Ички муҳитда муаммо бўлмаган. Аҳил ва иноқ жамоа шаклланганди. Кубокда ғолиб чиқишимизни ҳеч ким кутмаганди.

- “Сурхон” билан совринга эга чиқиб, анънани давом эттиришингизга нима тўсқинлик қилди?

- Ўйлашимча омад етишмади. Гарчи, узоқ муддатдан кейин элитага қайтган бўлсакда, тепа ўринларни мўлжаллаган эдик. Лекин, айрим ўйинларда омад чинакамига юз ўгирди.


- Кўряпмизки, жамоа таркибини кескин тарзда кучайтиришга эришмоқда. Бундай шароитда фақат юқори поғоналарни эгаллаш вазифаси қўйилиши табиий...

- Биринчи галда чиройли ва мухлислар боп футбол кўрсатиш. Қолган жамоаларга муносиб қаршилик ва рақобат туғдиришни истаймиз. Олдимизда аниқ вазифа бор, учинчи ўринни эгаллаш.

- Тўғри, таркиб кучайтирилди. Кўп футболчилар келди. Бироқ, ўзаро тушуниб олиш учун бир неча турни қурбон қилишга тўғри келади...

- Бизда барча профессионал. Футболчилар тажрибали, салоҳияти юқори. Бизда бу борада муаммо бўлмайди деган умиддаман. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз.


- Жамоадаги ёш футболчилар рақобатлашишга тайёрми? Тажрибаси катта бўлган ўйинчилар уларга йўл-йўриқ кўрсатиб турасизларми?

- Албатта. Масалан, Санжар Аҳмедов, Ҳусниддин Ғофуров, Азамат Аҳмедов каби ёшлар кўп. Аста-секин тажриба тўплаб боришмоқда. Муваффақият йўлида барча хизмат қилишга тайёр.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика