UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  5 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  0 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  27 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  9 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  5 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  117 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  2 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  21 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  5

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виталий Левченко фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи бўлимда қайсидир жабҳаларда кучсиз кўриндик. "Металлург" жамоасига эркинлик бериб қўйдик. Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар амалга оширдик, креативроқ футболчилар майдонга тушишди. Ўйин назоратимизга ўтди. Аммо вазиятларни голга айлантира олганимиз йўқ

Қониқиш деган нарса йўқ. Ўйинимизда ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар бор. Нима етишмади? Гол ва вазиятлардан фойдалана олмаслик. Айрим паллаларда рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилди",- дейди Виталий Левченко. 

- Тожикистонлик легионерларни майдонга тушиши кутилганди... 

- Уларда айрим муаммолар бор. Тикланиш жараёнини ўтказишмоқда. Умид қиламанки, тез кунларда сафимизга қайтишади. 

- Шоҳруз Норхоновчи?

- Унда ҳам оёқ мушаклари билан боғлиқ кичик муаммоси мавжуд. Тикланиб олиши учун бироз фурсат зарур. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика