UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Про лига. "Хоразм" – "Арал". Таркиблар маълум  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  2 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  7 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  3 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  6 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виталий Левченко фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи бўлимда қайсидир жабҳаларда кучсиз кўриндик. "Металлург" жамоасига эркинлик бериб қўйдик. Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар амалга оширдик, креативроқ футболчилар майдонга тушишди. Ўйин назоратимизга ўтди. Аммо вазиятларни голга айлантира олганимиз йўқ

Қониқиш деган нарса йўқ. Ўйинимизда ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар бор. Нима етишмади? Гол ва вазиятлардан фойдалана олмаслик. Айрим паллаларда рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилди",- дейди Виталий Левченко. 

- Тожикистонлик легионерларни майдонга тушиши кутилганди... 

- Уларда айрим муаммолар бор. Тикланиш жараёнини ўтказишмоқда. Умид қиламанки, тез кунларда сафимизга қайтишади. 

- Шоҳруз Норхоновчи?

- Унда ҳам оёқ мушаклари билан боғлиқ кичик муаммоси мавжуд. Тикланиб олиши учун бироз фурсат зарур. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика