Вернер грипп аломатлари туфайли Германия ТЖ йиғинига келмади

Eldor Akmurzayev
6 окт 2020, 22:00
“Челси” ҳужумчиси Тимо Вернер терма жамоа ихтиёрига ҳалигача келмади.

Журналист Керри Хаунинг ёзишича, форвард грипп аломатларини бошидан кечирмоқда. Вернер тест топширган ва унинг натижаларини кутмоқда.

Чоршанба куни Германия Туркияга қарши назорат баҳсини ўтказади. Шундан сўнг, Йоахим Лёв шогирдларини Миллатлар Лигаси доирасида Украина ва Швейцарияга қарши учрашувлар кутмоқда.

Тимо Германия миллий жамоадаги дебютини 2017 йил ўтказганди. Бугунга қадар ҳужумчи “Бундестим” сафида 30 ўйинда қатнашиб, 12 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal