

28 ёшли футболчи бугун "бургутлар"нинг янги аъзоси сифатида таништирилди.
Абубакар "Бешиктош"га эркин агент сифатида қўшилди ва у турк клуби билан 2021 йил ёзигача шартнома имзолади.
"Порту" собиқ форварди 2016/17 йилги мавсумда "Бешиктош" сафида ижара асосида ўйнашга улгурган, у Туркия чемпионатида 19 та гол уриб, 4 та голли пас қайд этган.



