

Унда француз мутахассиси ярим ҳимоячи Санти Касорланинг оғир жароҳатига ҳам тўхталиб ўтди. Олдинроқ, Касорла сал бўлмаса оёғини кесиб ташлашлари мумкин бўлганини хабар қилган эди.
"Касорланинг жароҳати – мен кўрганларим орасида энг оғири. Бу қўрқинчлидан ҳам қўрқинчлироқ. Касорла футбол ўйнашни қанчалик ёқтиришини биламан, у машғулот ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Умид қиламан, у январда қайтади. Одамлар Санти бошқа ўйнамайди дейишганда адашишган эди", - деди Венгер.





