Венгер: "150-200 млн. фунтли трансферларни кўрадиган кунларимиз яқинлашмоқда"

Aslanov Jasurbek
13 авг 2016, 14:43
Тез орада футболчиларни 150-200 млн. фунтга харид қилишса "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер бундай ҳайрон бўлмайди.

"Тез орада 150-200 млн. евролик трансферларнинг гувоҳига айланамиз. Футболчи қанча тажрибали бўлса, шунча қиммат бўлади. Фойда ва ҳаражатлар ўсмоқда. "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" жаҳоннинг энг бой клублари ҳисобланади, аммо биз рақобатга тайёрмиз. Молия бўйича ҳамма ҳам рақобатлаша олмайди, аммо майдонда пуллар ўйнамайди. "Лестер" ўтган мавсумда буни исботлаб берди" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror