"Милан" 25 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин турибди

3 июл 2026, 22:28
"Милан" "Лацио" ҳимоячиси Марио Хилани ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди.

Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, "россонерилар" 25 ёшли испаниялик футболчи ва унинг агенти билан шахсий шартлар бўйича тўлиқ келишувга эришган. Хила "Милан" билан 5 йиллик шартнома имзолашга розилик берган. Унинг йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил этади.

Клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етган. "Лацио" ҳимоячи учун 25 миллион евро ва қўшимча 5 миллион евро бонус талаб қилмоқда. Трансфер душанба ёки сешанба куни расман якунланиши кутилмоқда.

Марио Хила 2022 йилда "Реал Мадрид"дан "Лацио"га ўтган ва ўтган мавсум А Серияда 31 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоя чизиғининг асосий футболчиларидан бирига айланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gianlucadimarzio.com