Рамуш Роналду ва терма жамоа ҳақида: "У термадан кетдими ёки қолдими тушунмаяпмиз"

31 окт 2026, 07:25
Португалия терма жамоаси ва "Милан" форварди Гонсалу Рамуш мураббий билан келишмовчиликлар фонида Криштиану Роналдунинг миллий жамоа қароргоҳини тарк этиш қарори ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Криштианунинг кетиши ғалати бўлди. Бизда машғулот бор эди, у эса аллақачон йўқ эди. Терма жамоа атрофида катта шов-шув ва хавотир кўтарилди. Криштиану нима қилмасин — яхшими ёки ёмонми — катта акс-садо беради. Буларнинг ҳеч бири ҳақиқатга ўхшамасди. Биз унинг кетганини ҳам тушунмай қолдик.

Бу вазиятни эътиборсиз қолдириб бўлмайди, аммо биз Криштианунинг йиғинни тарк этишига халақит бера олмасдик — бу федерация раҳбариятининг иши. Бундай вазият ҳеч кимга керак эмас. Менимча, ҳатто Криштианунинг ўзи ҳам бу қарорни маъқулламайди, аммо унинг ўз сабаблари бордир, эҳтимол.

Агар Роналду қайтса нима бўлади? Уни терма жамоадаги бошқа ҳар қандай шеригимиз каби очиқ чеҳра билан кутиб олишади. Эмоциялар таъсирида қабул қилинган қарор сабабли у билан гаплашмай қўямизми? Албатта, йўқ. Бундай нарса ҳаммада содир бўлади.

Агар Криштиану йиғинда бўлса, мен уни аввалгидек саломлашаман. У мураббий ва федерация билан вазиятни ҳал қилиб олиши керак бўлади", — деди Рамуш Canal 11 эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Canal 11