Варди Роналдуни ортда қолдириб, Торрес ва Азар билан тенглашиб олди

Eldor Akmurzayev
30 сен 2019, 00:40
АПЛ 7-турида «Лестер» ўз майдонида «Ньюкасл»ни тор-мор (5:0) этди.

«Тулкилар» форварди Жейми Варди ушбу баҳсда ўз ҳисобига дубль расмийлаштирди ва Премьер-Лигадаги голлари сонини 85тага етказди. Варди мазкур кўрсаткич бўйича Криштиану Роналдудан (84 гол, 196 ўйин)  ўтиб кетиб, Фернандо Торрес (85, 212) ҳамда Эден Азар (85, 245) билан тенглашиб олди. 

Фақат фарқи шундаки, Варди бу натижага бошқаларга нисбатан камроқ ўйинда (183) эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›