

"Катта қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз, кетма-кет иккита йирик баҳслар. Иккала клуб ҳам ЛаЛигада курашни давом эттиришмоқда. Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи ҳам бошланиш арафасида. Жамоаларга юкламалар ортиб боради. Шундай бўлса-да, "Эль-Классико" томошабинларни зериктириб қўймайди. Ажойиб ярим финал бўлади. Финалга чиқа оламизми, йўқми, буни вақт кўрсатади. Испания чемпионатида "Реал" қийинчиликларга дуч келаётганди. Ҳозирда уларнинг аҳволи анча яхшиланди ва рақибимизга қарши учрашув биз учун осон ўтмайди", – дея Вальверденинг сўзларини келтирди Marca нашри.
Испания кубогининг ярим финал босқичи дастлабки учрашувлари 6 февраль куни ўтказилади. Жавоб баҳслари 27 февралда бўлиб ўтиши белгиланган.



