"Валенсия" ўз таркибини "Барселона" футболчиси билан кучайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
25 авг 2019, 12:28
"Валенсия" клуби "Барселона" футболчиси Рафинья Алькантарани нишонга олди.

"Marca" хабарига кўра, томонлар бразилияликни бир мавсумлик ижараси борасида келишувга эришишга яқин турибди. Каталонияликлар ўз футболчисини сотиб юборишга қарши эмас. Аммо "Валенсия" унинг кўплаб жароҳатлар олишидан хавфсирамоқда.

Футболчининг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2020 йил июнга қадар мўлжалланган.

Рафинья "Барселона" тарбияланувичиси ҳисобланади. Клуб уни турли йилларда "Сельта" ва "Интер" клубларига ижарага берган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›