UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  9 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  10 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15

Унга "Навбаҳор" ва "Турон"дан таклиф бўлганмиди? Иккинчи даврада қандай "Қизилқум"ни кўрамиз? - Элгужа Григалашвили билан интервью Янгиликлар

Унга "Навбаҳор" ва "Турон"дан таклиф бўлганмиди? Иккинчи даврада қандай "Қизилқум"ни кўрамиз? - Элгужа Григалашвили билан интервью

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси жорий йилги Суперлиганинг биринчи даврасини кўтаринки руҳда ўтказди.

Айни пайтда иккинчи даврага тайёргарликни давом эттираётган Ҳамиджон Актамов шогирдлари кеча Тошкентда "Локомотив" билан назорат учрашувини ўтказди. 

Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 49-дақиқада Жавохир Алижоновнинг зарбаси кичик рикошет ҳосил қилиб, "Қизилқум" дарвозасидан ўрин олган бўлса, Ислом Кенжабоевнинг голидан кейин бош ҳакам учрашувни якунлаб берди. Биз ушбу баҳсдан сўнг жамоанинг грузиялик футболчиси Элгужа Григалашвилига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Қизилқум"нинг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикрларингиз қандай? Жамоанинг яширин имкониятлари юзага чиқдими ёки футболчиларнинг даражаси?

- Жамоамизда тажрибали ва маҳоратли футболчилар йиғилгани натижаларимизда асосий ролни ўйнамоқда. Шундай экан натижа ўз-ўзидан келаётгани йўқ. Ҳар қандай натижанинг ортида катта меҳнат ётади. Кимнинг қандай фикрлаши ўзига боғлиқ. Шуниси аниқки, ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмаяпти. 

- Айрим учрашувларда жамоа чиройли ўйин кўрсатмаётган бўлса ҳам, муҳими натижага эришмоқда...

- Бу борада аниқ жавоб бера олмайман. Биз майдонда футбол ўйнамоқдамиз, регби эмас. Футбол контаклардан иборат ўйин ҳисобланади. Футболда натижа ёдда қолади. Лекин стадионга келган мухлисларга чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- Давралар оралиғида сизга "Навбаҳор", "Турон" каби жамоалардан қизиқишлар бўлгани ҳақида эшитдик...

- Билмадим. Лекин бу борадаги хабарлар ўзимнинг ҳам қулоғимга чалинди. 

- Шахсан ўзингизга юқоридаги клублардан аниқ таклиф келиб тушдими? Келгусида қандай қарор қабул қилмоқчисиз?

- Йўқ, ҳеч қандай таклифлар бўлмади. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетмоқда? Мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"дан кутилмаган совғаларни кўрамизми?

- Тайёргарлик одатдагидек кетмоқда. "Қизилқум" биринчи даврага қараганда янада қизиқарли жамоага айланади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика